Кириш Регистрация

Агентлар «Барселона»дан Альварес трансфери бўйича ишларни вақтинча тўхтатиб туришни сўрашди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси, аргентиналик Хулиан Альвареснинг вакиллари «Барселона» раҳбариятига илтимос билан мурожаат қилишди.

«The Touchline» нашрига маълум бўлишича, агентлар Каталония клубидан яқин бир ой ичида, яъни Жаҳон чемпионати якунига қадар трансфер бўйича ҳеч қандай ҳаракат амалга оширмай туришни сўрашган. Альварес якунда «Атлетико» уни «Барселона»га қўйиб юборишига ишонмоқда, бироқ айни дамда у бор эътиборини фақатгина Жаҳон чемпионатига қаратган ва чалғишни истамаяпти.

Ортда қолган мавсумда 26 ёшли Альварес барча турнирларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 12:48, 08.06.2026.
Ўқилди: 513 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик