«Ньюкасл» клубининг қанот ҳужумчиси Харви Барнс фаолиятини «Астон Вилла»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда «Football Insider» нашри хабар бермоқда.
Манбанинг берган маълумотларига кўра, 28 ёшли Барнс Чемпионлар Лигасига қайтаётган «Астон Вилла» жамоасининг ёзги трансфер ойнасидаги бош мақсади ҳисобланади. «Қарғалар» ўз вингери учун 40 миллиондан 52 миллион еврогача маблағ талаб қилиши кутилмоқда.
Ортда қолган мавсумда Харви Барнс барча турнирларни инобатга олган ҳолда 57 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 16 бор ишғол этди ва ўз ҳисобига 6 та голли узатмани ёздириб қўйди. Футболчининг «Ньюкасл» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.













