«Интер» спорт директори Пьеро Аузилио Милан клуби ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян билан шартномани узайтириш ниятида эканлигини маълум қилди. 37 ёшли футболчининг амалдаги келишуви 30 июнга қадар амал қилади.
«Биз Мхитарян билан шартномани кейинги мавсум якунигача узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз. Якуний келишувга эришиш учун яқин кунларда учрашув ўтказамиз», – деди Аузилио.
2025/26 йилги мавсумда Генрих Мхитарян «Интер» сафида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.













