Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Тьяго Питарч Испания чемпионатини Англия Премьер-лигасига алмаштириши мумкин. Бу ҳақда «Fichajes» журналистлари хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, 18 ёшли испаниялик ярим ҳимоячини сотиб олишга «Брентфорд» клуби қизиқиш билдирмоқда. Инглиз клуби раҳбарияти футболчининг трансфери учун 25 миллион евро ажратишга тайёр.

Питарч ва «қаймоқранглилар» ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати кейинги йилнинг июнь ойи охирида якунига етади. «Transfermarkt» портали футболчининг баҳосини 20 миллион еврога баҳолаган.

Ла Лиганинг якунланган мавсумида Тьяго 10 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:11, 08.06.2026.
Ўқилди: 3077 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик