Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

«Тоттенхэм» Велисни сотишга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» ҳужумчиси Алехо Велис яқин орада Бразилиянинг «Баия» клуби футболчисига айланади. «Football London» нашрининг хабар беришича, аргентиналик форвард трансферга оид расмийликларни якунлаш учун аллақачон Бразилияга етиб борган.

Лондон клуби Велисни 2023 йилнинг ёзида сотиб олган эди, бироқ у асосий жамоа сафида бор-йўғи 8 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди. Кейинчалик ҳужумчи ижара асосида «Севилья», «Эспаньол» ва ўзининг қадрдон клуби «Росарио Сентраль»да тўп сурди.

Қайд этилишича, томонлар трансфер нархини ўтган қишдаёқ 9 миллион евро этиб келишиб олишган. Бундан ташқари, 1 миллион евро миқдорида бонуслар ва футболчининг кейинги сотувидан 20 фоиз улуш ҳам кўзда тутилган. 22 ёшли футболчининг ўзи Бразилияга учиб келганидан сўнг тез орада трансфер амалга ошишини тасдиқлади. Келишув борасидаги расмий баёнот яқин кунларда кутилмоқда.

Киритилди: 17:05, 08.06.2026.
Ўқилди: 1171 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик