Кириш Регистрация
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания 3-0 Австрия
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария - Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

«Реал» «Барселона»ни совринларидан маҳрум қилишни талаб этмоқда

Баҳо:
+ | -2

«Реал Мадрид» президенти Флорентино Перес машҳур «Негрейра иши» бўйича ўз фикрларини бир неча бор билдириб ўтган эди. Перес «Барселона»нинг қаттиқ жазоланишига эришмоқчи — Мадрид клуби Каталония грандининг ҳакамлар техник қўмитаси собиқ вице-президентига қилган тўловлари ҳакамларга таъсир ўтказиш билан боғлиқ бўлган деб ҳисоблайди. Ўз навбатида, «кўк-анорранглилар» бу маблағлар фақатгина ҳакамлик бўйича ҳисоботлар учун тўланганини илгари суришган.

AS нашрининг хабар беришича, «Реал» аллақачон УEФАга ушбу иш бўйича кенг қамровли ҳисобот юборган. Мадридликлар «Барселона»ни ўша йиллар давомида қўлга киритган барча титулларидан маҳрум қилишга уринмоқда. Бундан ташқари, «қаймоқранглилар» Каталония клубининг еврокубоклардан четлатилишини ҳам талаб қилишмоқда.

УEФА мазкур масала бўйича якуний қарорни ушбу иш юзасидан олиб борилаётган суд жараёнлари тўлиқ якунланганидан сўнг қабул қилади.

Киритилди: 20:32, 08.06.2026.
Ўқилди: 2259 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик