Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Де Брёйне Жаҳон чемпионатига тайёр эканлигини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

«Наполи» ярим ҳимоячиси Кевин де Брёйне Италия клубидаги дебют мавсумида бир неча ойни ўтказиб юборишига сабаб бўлган жароҳати ҳақида гапирди. Шунингдек, у Жаҳон чемпионати олдидан ўз ҳолатига баҳо берди.

«Буни камера қаршисида тушунтириш қийин. Бошида жуда қўрқдим, чунки бундан 2 йил олдин ҳам соннинг орқа мушагидан жароҳат олган эдим», — дея де Брёйненинг сўзларини келтиради TMW.

Бельгиялик ярим ҳимоячи тикланиш жараёнини ўз ватанида ўтказди ва бу тўғри қарор бўлганини таъкидлади.

«Аслида, мен бутун реабилитация даврини шу ерда ўтказдим. Менимча, бу энг яхши қарор эди. Менда касалликнинг қайталаниши ёки ўзимни ёмон ҳис қилган лаҳзалар кузатилмади. Ҳеч қандай оғриқ ёки ноқулайлик сезмадим. Ишнинг бундай тус олгани ачинарли, албатта. Мавсумни яхши бошлаб, ўзимни ажойиб спорт формасида ҳис қилаётган эдим», — дея қўшимча қилди футболчи.

Де Брёйне жароҳат сабаб тахминан 5 ойни ўтказиб юборди ва клуб ҳамда терма жамоа сафидаги 30 та ўйинда майдонга туша олмади. Шунга қарамай, якунда у Бельгия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномасидан жой олди.

Киритилди: 20:51, 08.06.2026.
Ўқилди: 894 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик