Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Кроос ўзи бирга ўйнаган энг яхши футболчи номини айтди

Баҳо:
+1 | -

«Реал Мадрид» клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос фаолияти давомида бирга тўп сурган энг яхши футболчи кимлигини маълум қилди. Германиялик собиқ ўйинчи ўз фаолиятидаги энг зўр жамоадоши ҳужумчи Криштиану Роналду бўлганини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

«Мен бирга ўйнаган энг яхши футболчи? Бу — Криштиану Роналду», — дея Крооснинг сўзларини келтиради The Touchline.

Тони Кроос 2024 йилги Европа чемпионатида Германия терма жамоаси сафидаги иштирокидан сўнг, 34 ёшида профессионал футболчилик фаолиятини якунлаган эди.

Унинг собиқ жамоадоши Криштиану Роналду эса 41 ёшида ҳам фаолиятини давом эттирмоқда ва Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Ҳозирда португалиялик юлдуз навбатдаги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун тайёргарлик кўрмоқда. Португалия терма жамоаси мундиалдаги илк учрашувини 17 июнь куни ДР Конгога қарши ўтказади.

Киритилди: 20:56, 08.06.2026.
Ўқилди: 3128 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик