Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Фабио Каннаваро: «Бугун ҳимоядаги хатолардан кўра жамоадаги ижобий жиҳатларни кўпроқ кўрдим»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Нидерландияга қарши учрашувдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Бугунги ўйин ҳақида:
— Менимча, биз кўплаб ижобий жиҳатларни кўрсата олдик. Ҳисоб 1:0 бўлганидан кейин ҳам майдондаги тартиб ва «линия»ни йўқотмадик. Жамоа бўлиб ҳаракат қилишда давом этдик ва охиригача курашдик.

Бундай даражадаги миллий жамоаларга қарши ўйнаш осон эмас. Бироқ жамоам ўйинида кўплаб ижобий жиҳатларни кўрдим.

Бизга айнан шундай ўйинлар керак. Чунки бундай рақибларга қарши майдонга тушганингизда доимо ниманидир ўрганасиз ва тажриба орттирасиз.

Умуман олганда, учрашувдан мамнунман.

— Ҳимоядаги ўйин ҳақида:

— Футболни хатоларсиз ўйнаб бўлмайди. Бу мутлақо нормал ҳолат. Бизнинг вазифамиз футболчиларга шундай хатолар сонини имкон қадар камайтиришда ёрдам беришдир.

Лекин ростини айтсам, мен ҳимоядаги хатолардан кўра ижобий жиҳатларни кўпроқ кўрдим.

— Футболчиларнинг ҳолати ҳақида:

— Тайёргарликни бир ойдан ҳам кўпроқ вақт олдин бошлаганмиз, легионер футболчиларимиз эса кейинроқ жамоага қўшилди.

Шунга қарамай, жисмоний тайёргарлик борасида яхши иш олиб борганимизга ишонаман. Албатта, айрим футболчилар билан боғлиқ ҳали ҳал этишимиз керак бўлган масалалар ҳам бор ва биз улар устида ишлашда давом этамиз.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 03:19, 09.06.2026.
Ўқилди: 2684 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик