Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Уолкотт Рэшфорд ҳақида: «Маркус Англия терма жамоаси асосий таркибида майдонга тушиши керак»

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоасининг собиқ вингери Тео Уолкотт Маркус Рэшфордни жаҳон чемпионатида кўришдан жуда хурсанд бўлишини маълум қилди. 28 ёшли инглиз футболчиси якунланган мавсумни «Манчестер Юнайтед»дан ижарага олинган ҳолда «Барселона»да ўтказди.

«Бу мавсумда Рэшфорд ажойиб ҳаракат қилди. Мен уни кўп кузатдим. «Барселона» ўйинларини томоша қилишни яна яхши кўриб қолдим ва Рэшфорднинг ўйинига кўпроқ қизиқа бошладим. У жуда яхши ҳаракат қилди.

Мен учун у Англия терма жамоасининг юз фоизлик асосий таркиб ўйинчисидир. У майдонда эркин ва завқланиб тўп сурмоқда. Биз унинг табассумини кўришни хоҳлаймиз.

Рэшфорд ушбу турнирнинг муҳим қисмига айланади. Уни ўйинини интиқлик билан кутяпман. Барча футболчилар ичида у мени ҳаммадан кўра кўпроқ илҳомлантирмоқда.

Менимча, у хорижга йўл олиб, жасорат кўрсатди — инглиз футболчиларининг четга кетиши жуда яхши. Мен ўзим бунга етарлича ботин олмагандим, аммо унинг қилган иши кучли характерга эга эканлигидан далолат беради», — деди Уолкотт «The Wayne Rooney Show» подкастида.

Киритилди: 07:20, 09.06.2026.
Ўқилди: 853 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4319]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4268]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3562]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3294]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2523]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2196]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2076]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2050]

Педри Жаҳон чемпионати финалида қайси футболчига қарши ўйнашни исташини маълум қилди [1998]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [1924]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик