Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Тебас Переснинг қайта сайланиши ҳақида: «Флорентино ғалаба қозонди, аммо «Реал»нинг фалсафаси ўзгарди»

Баҳо:
+ | -

Ла Лига раҳбари Хавьер Тебас «Реал»даги президентлик сайловлари якунларига муносабат билдирди. Кеча бўлиб ўтган сайловларда Флорентино Перес 65 фоиз овоз тўплаб, 2030 йилгача «Реал» президенти этиб қайта сайланди. Унинг рақиби Энрике Рикельме эса 35 фоиз овоз олди.

«Флорентино Перес ишончли ғалабага эришди, аммо бундан 15 кун олдин ҳеч ким танимайдиган, мексикача талаффузга эга йигитнинг 35 фоиз овоз тўплагани — ёмон натижа эмас. Агар у испанча талаффузда гапирганида ва ихтиёримизда 40 кун бўлганида нималар содир бўлишини тасаввур ҳам қилолмайман.

Кўп йиллардан бери футбол ичида юрган биз каби инсонлар сайловолди кампанияси даврида ҳақиқий Флорентинони — мен яхши биладиган Пересни кўришди. У ғалаба қозонди, бироқ бошқача «Реал» пайдо бўлди. Таркибидаги клубларнинг 35 фоизи ўз фикрига қўшилмайдиган ҳар қандай раҳбар, шу жумладан мен ҳам ўз лавозимимда буни ёддан чиқармаслигим керак.

Мен учун ким ғалаба қозонишининг аҳамияти йўқ эди. Агар бундан 30 кун олдин Флорентино Пересга муқобил сифатида кимдир ўз номзодини қўя оладими, деб сўраганимизда, ҳеч ким буни тасаввур ҳам қила олмасди. 20–25 кун ичида мамлакатнинг «Барселона» билан бир қатордаги энг муҳим клуби фалсафаси ўзгарди», — деди Тебас.

Киритилди: 07:40, 09.06.2026.
Ўқилди: 1972 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик