Кириш Регистрация

Эмилиано Мартинес — «Ювентус» учун дарвоза чизиғидаги асосий вариант

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» Алиссоннинг ўрнига Эмилиано Мартинесни дарвоза чизиғи учун устувор мақсад сифатида кўриб чиқмоқда, деб ёзади инсайдер Фабрицио Романо.

Аввалроқ, Турин клуби қизиқиш билдираётган Алиссонни «Ливерпуль» келаси мавсумда ўз таркибида олиб қолмоқчи эканлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Шундинг сўнг, Мартинеснинг трансфер нархи ва аргентиналик посбоннинг шартнома шартлари бўйича музокаралар бошланди. «Ювентус» «Астон Вилла» дарвозабонининг юқори маошига қарамай, уни сотиб олиш имкониятларини ўрганмоқда.

Шу билан бирга, «Тоттенхэм» дарвозабони Гульельмо Викарио Турин клуби учун муқобил вариант бўлиб қолмоқда.

Киритилди: 07:42, 09.06.2026.
Ўқилди: 760 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик