Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Гринвуд А Серияга йўл олмоқда

Баҳо:
+ | -

«Рома» клуби «Марсель» ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд учун курашда олдинга чиқиб олди ва футболчи билан шахсий шартнома шартларини келишувга эришди. Бу ҳақда «Goal» портали хабар бермоқда.

Ҳужумчининг бошланғич соф маоши йилига тахминан 4 миллион еврони ташкил қилади, шунингдек, шартномада қайд этилган натижалар учун бонуслар ҳам кўзда тутилган. Бироқ, клублар ҳозирча трансфер суммаси бўйича бир қарорга келишгани йўқ.

УЕФАнинг молиявий қоидаларига риоя қилишда қийинчиликларга дуч келаётган «Марсель» футболчини тахминан 55 миллион еврога баҳоламоқда, «Рома» эса тахминан 40 миллион евро атрофида илк расмий таклифини тайёрламоқда.

Аввалроқ, футболчига асосий даъвогар сифатида «Фенербахче» кўрилаётган эди, бироқ Туркия клубида бўлиб ўтган президентлик сайловларидан сўнг туркларнинг унга бўлган қизиқиши амалда йўққа чиқди.

Киритилди: 18:02, 09.06.2026.
Ўқилди: 2079 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6406]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [4918]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4097]

Анри жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг Роналдуга мурожаат қилди [3451]

«Ливерпуль»дан кетган Салоҳнинг олдида иккита йўл бор [3204]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3113]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [2881]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2866]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2487]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2126]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик