Кириш Регистрация

«Байер» «Герта»нинг ёш иқтидори учун курашда фаворитга айланди

Баҳо:
+ | -

«Герта» клуби ярим ҳимоячиси Кеннет Айхгорн ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартиришга яқин турибди. Kicker нашрининг хабарига кўра, 16 ёшли иқтидорли футболчи учун асосий кураш «Байер» ва «РБ Лейпциг» клублари ўртасида кечмоқда. Бунда Леверкузен клуби ўйинчини қўлга киритиш борасида фаворит ҳисобланмоқда.

Маълум қилинишича, Айхгорннинг вакиллари унга қизиқиш билдираётган барча жамоалар билан музокаралар ўтказишган ва узоқ вақт давомида «Байер»га янги бош мураббий тайинланишини кутишган. Манбанинг қайд этишича, ушбу ҳолат футболчининг Леверкузенга кўчиб ўтишга жиддий қизиқаётганидан далолат бериши мумкин.

Аввалроқ матбуотда ушбу иқтидорли футболчига Англиянинг «Ливерпуль» клуби ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 18:16, 09.06.2026.
Ўқилди: 264 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик