Кириш Регистрация

Асллани «Боруссия Дортмунд»га ўтишга тайёр

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби «Хоффенхайм» ҳужумчиси Фисник Аслланини кузатишда давом этмоқда. Бу ҳақда «Bild» нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, футболчининг атрофидагилар (вакиллари) ва клуб ўртасида аллақачон музокаралар бўлиб ўтган. Косово терма жамоаси шарафини ҳимоя қилувчи 23 ёшли футболчининг ўзи ҳам ушбу трансферга тайёр эканлигини билдирган.

«Боруссия» раҳбарияти аниқ қадамлар фақат таркибдаги ўзгаришлардан кейингина ташланишини таъкидламоқда. Бу борада Серу Гирасси ва Карим Адейеми билан боғлиқ вазиятлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга: уларнинг иккаласи ҳам клубда қолар экан, Аслланининг трансфери амалга ошиши амримаҳол.

Асллани «Эльверсберг»даги ажойиб ўйинларидан сўнг бир қатор клублар эътиборини тортган эди, кейинчалик эса «Хоффенхайм» таркибида Бундеслигада ҳам ўз даражасини исботлай олди. Якунланган мавсумда у клуб миқёсида жами 35 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Унинг амалдаги шартномасида футболчини 25–30 миллион евро эвазига сотиб олиш мумкинлиги ҳақидаги банд мавжуд.

Киритилди: 18:25, 09.06.2026.
Ўқилди: 324 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик