Италиялик мураббий Иньяцио Абате «Торино»ни бошқаришга яқин.
39 ёшли мутахассис Роберто Д’Аверса ўрнига «буқалар»нинг янги устозига айланишга розилик берди.
Кутилишича, Абате Турин клуби билан 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди.
Аввалроқ «Торино» Италия терма жамоасининг собиқ устози Женнаро Гаттузо билан музокаралар олиб боргани хабар қилинганди.
Таъкидлаш жоизки, Абате футболчи сифатида 2008/09 йилги мавсумда «Торино» шарафини ҳимоя қилган.
Айни дамда Абате «Юве Стабия»ни бошқармоқда. Ушбу жамоа Б Серияда еттинчи ўринни эгаллаган, бироқ А Серияга чиқиш учун плей-оффнинг ярим финалида «Монца»га имкониятни бой берган.













