«Челси» «Ювентус» ҳужумчиси Душан Влаховични трансфер қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Лондон клуби вакиллари аллақачон футболчининг отаси ва агенти Милош Влахович билан алоқа ўрнатган. Шунингдек, «Бавария», «Барселона» ва «Ньюкасл Юнайтед» ҳам Влаховичнинг отаси билан музокаралар ўтказгани таъкидланмоқда. Яқин кунларда Милош Влахович Турин клуби раҳбарияти билан ўғлининг шартномасини узайтириш масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда.
Душан Влахович 2022 йил қишида «Ювентус» сафига қўшилган эди. Ўтган мавсумда 26 ёшли сербиялик ҳужумчи барча турнирларда 23 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозордаги қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.













