Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

«Бенфика» Моуриньонинг шартномасини «Реал»га сотганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Бенфика» ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Мадриднинг «Реал» клуби Лиссабон жамоаси бош мураббийи Жозе Моуринью билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш учун 15 миллион евро тўлаганини маълум қилди. Португалиялик мутахассис ушбу ҳамкорликни тўхтатишга розилик бергани таъкидланган.

«Раҳмат, Жозе Моуринью», — дейилади «Бенфика» хабарида.

Аввалроқ ОАВда Моуринью «қаймоқранглилар» билан 2028 йилгача, яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан шартнома имзолаши ҳақида хабар берилган эди. Мураббийнинг «Реал»даги маоши йилига тахминан 7-8 миллион еврони ташкил қилади.

63 ёшли мутахассис «Бенфика»ни 2025 йилнинг сентябрь ойидан бери бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида жамоа барча турнирларда 45 та ўйин ўтказиб, шулардан 27 тасида ғалаба қозонди, 10 тасида дуранг ўйнади ва 8 та учрашувда мағлубиятга учради.

Манба: championat.com
Киритилди: 05:33, 10.06.2026.
Ўқилди: 894 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик