Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Александр Сёрлот «Ювентус»га ўтишга тайёр. «Кекса синьора» 30 ёшли футболчи билан шартнома шартлари бўйича келишувга эришди, деб хабар бермоқда инсайдер Жанлука ди Марцио.
Энди туринликлар трансфер тафсилотларини «Атлетико» билан келишиб олишлари керак, бироқ бу борада муаммолар мавжуд: «матрасчилар» норвегиялик ҳужумчининг сотувидан камида 30 миллион евро ишлаб олмоқчи, А Серия гранди эса фақатгина 25 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.
Якунланган мавсумда Александр Сёрлот Диего Симеоне жамоаси сафида 54 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.













