Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

«Атлетико» президенти «Реал»нинг Альварес бўйича берган таклифига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» раҳбари Энрике Сересо Мадриднинг «Реал» клуби томонидан ҳужумчи Хулиан Альварес учун қилинган расмий таклиф ҳақида гапирди. «Қаймоқранглилар» матбуот хизмати хабар беришича, «матрасчилар» аргентиналик футболчи учун берилган 150 миллион евролик таклифни рад этишган.

«Реал»нинг таклифи? Альварес сотилмайди. Биз уни сотишни истамаймиз», — дея Сересонинг El Chiringuito TV билан суҳбатдаги сўзларини келтирмоқда манба.

Аввалроқ «Атлетико» Хулиан Альваресни «Барселона»га ҳам қўйиб юбормаган эди. Якунланган мавсумда 26 ёшли футболчи Диего Симеоне жамоаси сафида барча турнирларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 20 та гол ва 9 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Ҳужумчининг амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 06:17, 10.06.2026.
Ўқилди: 809 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик