Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

«Реал» «Бавария»нинг юлдуз ҳимоячисига қизиқмоқда, аммо муаммо бор...

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби яна «Бавария» чап қанот ҳимоячиси Альфонсо Дэвис трансфери ҳақида ўйлай бошлади. Каналик футболчи узоқ вақт давомида «қаймоқранглилар»нинг трансфер мақсади бўлиб келганди, бироқ якунда у Мюнхен гранди билан шартномасини 2030 йилгача узайтирди ва шундан сўнг миш-мишлар тинчиган эди.

Madrid Universal нашри хабарига кўра, «Реал» яна Дэвисни сотиб олмоқчи, аммо 25 ёшли футболчининг юқори маоши туфайли бу келишувнинг амалга ошиши амримаҳол. Қайд этилишича, клубнинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо ушбу футболчи истеъдодининг катта мухлиси ҳисобланади.

Transfermarkt талқинига кўра, Альфонсо Дэвиснинг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил қилади. Якунланган мавсумда латераль Венсан Компани жамоаси сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 5 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Киритилди: 06:19, 10.06.2026.
Ўқилди: 770 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик