«Герта» ярим ҳимоячиси Кеннет Айхгорн «Ливерпуль»га ўтишни истамади. Журналист Флориан Плеттенбергнинг маълумотларига кўра, «қизиллар» 16 ёшли футболчига даъвогарлар ичида молиявий жиҳатдан энг фойдали шартларни таклиф қилишган, бироқ чиқиб келаётган юлдузни кўндира олишмаган.
Ярим ҳимоячи Германияда қолишни хоҳламоқда. Ўйинчи учун курашда Леверкузеннинг «Байер» клуби асосий фаворит ҳисобланади, шунингдек, «РБ Лейпциг» ҳам бу пойгада иштирок этмоқда.
Transfermarkt портали экспертлари Кеннет Айхгорннинг трансфер баҳосини 20 миллион еврога баҳоламоқдалар. Якунланган мавсумда вундеркинд Иккинчи Бундеслигада «Герта» сафида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлган.













