Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

«Ювентус» Аргентина терма жамоаси юлдузини сотиб олишга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» дарвозабони Эмилиано Мартинес фаолиятини «Ювентус»да давом эттириши эҳтимоли жуда юқори. Машҳур инсайдер Маттео Мореттонинг хабар беришича, Турин клуби 33 ёшли посбон билан шартнома шартлари бўйича тўлиқ келишувга эришишга бир қадам қолди.

Яқин кунларда томонлар трансфернинг барча майда тафсилотларини ҳал қилиб олиш учун янги учрашув ўтказишади. Тез орада «кекса синьора» «Астон Вилла»га расмий трансфер таклифини юбориши кутилмоқда.

Миш-мишларга кўра, Эмилиано Мартинеснинг «Ювентус» билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланади. Футболчининг бозор қиймати Transfermarkt экспертлари томонидан 12 миллион еврога баҳоланган.

Киритилди: 06:38, 10.06.2026.
Ўқилди: 523 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик