Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Жиру: «Шартномани Чемпионлар лигаси учун узайтирдим»

Баҳо:
+ | -

Франциялик фахрий футболчи Оливье Жиру «Лилль» билан шартномасини узайтиргани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Унинг бу қарорга келишидаги асосий омиллардан бири клубнинг кейинги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этиши бўлди. «Лилль» якунланган мавсумни муваффақиятли ўтказиб, ушбу ҳуқуқни қўлга киритган эди.

«Чемпионлар лигаси — бу энг юқори даража. Шартномани узайтиришимда ушбу сабаб ҳам муҳим рол ўйнади, чунки «Лилль» у ерда ўйнайди. Мен ушбу турнирда жамоага яна нимадир бера олишимни ҳис қиляпман. Менда мотивация юқори», — дея Жирунинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда pianetamilan.it нашри.

Эслатиб ўтамиз, тажрибали футболчи фаолияти давомида Италиянинг «Милан» ва Англиянинг «Арсенал» каби клублари шарафини ҳимоя қилган.

Киритилди: 06:46, 10.06.2026.
Ўқилди: 544 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик