Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Консейсау: «Мен Аллегрига қараганда кўпроқ очко тўплагандим»

Баҳо:
+ | -

Португалиялик мутахассис Сержиу Консейсау бундан бир йил аввал содир бўлган бўлса-да, «Милан»дан истеъфога чиқарилганини ҳамон ҳазм қила олмаяпти. Айниқса, унинг ўрнини бўшатиш ва Массимилиано Аллегрига жой очиб бериш учун ишдан бўшатишгани, бироқ Аллегри ҳам «Милан» учун «нажоткор» бўла олмай, якунда барибир истеъфога чиқарилгани унга алам қилмоқда.

«Аллегрини ишдан бўшатишди, ваҳоланки мен ундан кўра кўпроқ очко тўплагандим. Биз Италия Кубоги финалигача етиб бордик, «Интер»ни мағлуб этиб, Италия Суперкубогини қўлга киритдик. Ўзимни идеал бўлганман демоқчи эмасман, лекин муваффақиятсизликлар учун масъулият фақат менинг эмас, ҳамманинг бўйнида эди», — дея Консейсаунинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда pianetamilan.it нашри.

Эслатиб ўтамиз, «Милан» охирги марта 2022 йилда Италия чемпиони бўлган эди.

Киритилди: 06:48, 10.06.2026.
Ўқилди: 459 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик