Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Уолкотт: «Капелло эшикни юзимга ёпиб қўйганди»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ва Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Тео Уолкотт 2007 йилдан 2012 йилгача «уч шерлар»ни бошқарган Фабио Капелло билан ишлаш тажрибасини ёдга олди. Унинг сўзларига кўра, Тео эҳтиётсизлик қилиб йиғилишни ўтказиб юборганидан кейин, Капелло унга нисбатан чиндан ҳам салбий муносабатда бўла бошлаган.

«Мен унга вазиятни тушунтирмоқчи эдим, ваҳоланки Жон Терри мени бу қадамдан қайтаришга уринганди. Аммо мен унинг гапига кирмай, Капеллонинг ҳузурига бордим. У эса шундоққина бурнимнинг тагида эшикни қарсиллатиб ёпиб қўйди. Шундан сўнг мени қийнаб юборди», — дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда derbyderbyderby.it нашри.

Эслатиб ўтамиз, Капелло 2012 йилги Европа чемпионатидаги унчалик муваффақиятли бўлмаган иштирокдан сўнг Англия терма жамоасини тарк этган эди.

Киритилди: 06:52, 10.06.2026.
Ўқилди: 702 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик