Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

АПЛнинг бир нечта клуби «Интер» ҳужумчиси Эспозитони кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ва Англия Премьер-лигасининг яна бир қатор жамоалари Миланнинг «Интер» клуби ҳужумчиси Франческо Пио Эспозитога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, «қизил иблислар» скаутлари Италия терма жамоасининг Люксембург ва Грецияга қарши ўтказилган сўнгги ўйинларида бевосита ҳозир бўлишган. 20 ёшли форвард иккала учрашувни ҳам асосий таркибда бошлади ва рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Ёш ҳужумчининг бундай намойиш этган ўйинлари «Манчестер Юнайтед» вакилларида Эспозитонинг келажакда топ-даражадаги ҳужумчига айланиши учун барча сифатларга эга эканлигига бўлган ишончни янада мустаҳкамлади.

Бироқ Эспозито хизматига фақатгина «МЮ» қизиқаётгани йўқ. Италиялик иқтидор эгасининг ўсишини, шунингдек, «Арсенал», «Тоттенхэм», «Челси» ва Франциянинг «Страсбург» клублари ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.

Якунланган мавсум ёш форвард учун ҳақиқий порлаш даври бўлди. У «Интер» таркибида ўз ҳисобига 10 та гол ва 6 та голли узатмани ёздириб қўйиб, Италияда ўз авлодининг энг умидли ҳужумчиларидан бирига айланди. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 07:21, 10.06.2026.
Ўқилди: 535 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик