Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Ямаль: «Месси фаолиятини якунлаганидан кейин одамлар ҳамма нарсани тушуниб етишади»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» футболчиси Ламин Ямаль Лионель Мессининг етарлича баҳоланмаган жиҳати ҳақида гапирди. Аргентиналик юлдуз 2021 йилда Каталония клубини тарк этган эди ва ҳозирги вақтда «Интер Майами» сафида тўп тепмоқда.

«Камп Ноу»га бориб, Мессининг ўйинларини томоша қилган пайтларимдан жуда ёқимли хотиралар қолган. Одамлар бу жиҳатга унчалик эътибор беришмайди, аммо у ўз ҳаракатлари билан ҳар бир учрашувда ҳаммани ўрнидан туриб кетишга мажбур қиларди.

Албатта, футболчининг кўп гол уриши ва голли узатмалар амалга ошириши жуда яхши, лекин Месси бундан ҳам қийинроқ нарсанинг уддасидан чиқарди: у ҳар бир ўйинда такрорланмас эканлигини исботларди. Менимча, унинг бу хислатини фақат футболдан кетганидан кейингина чин дилдан қадрлай бошлашади, ваҳоланки мен унинг фаолиятини ҳеч қачон якунламаслигини истардим», — дея Ямалнинг сўзларини келтирмоқда The Touchline нашри.

Эслатиб ўтамиз, яна икки ҳафтадан кейин Лионель Месси 39 ёшни қарши олади.

Киритилди: 07:50, 10.06.2026.
Ўқилди: 739 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик