Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Сомалилик ҳакам Артан ЖЧ–2026га қўйилмагани сабабини айтди

Баҳо:
+ | -

Сомалилик ҳакам Омар Абдулқодир Артан 2026 йилги жаҳон чемпионатида ишлаш учун АҚШга киришига рухсат берилмагани билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди. Ҳодиса Майами халқаро аэропортида содир бўлган.

Ҳакам мамлакатга дипломатик паспорт билан келган, бироқ АҚШ иммиграция хизматлари унинг мамлакатга киришига рухсат бермаган. Рад этиш сабаблари расман маълум қилинмаган. Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати–2026 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

«Менимча, уларнинг [АҚШнинг] менинг мамлакатим билан боғлиқ муаммолари бор. Менда барча зарур ҳужжатлар мавжуд эди. Визам ҳам тўғри расмийлаштирилганди. Мен жуда-жуда қаттиқ хафа бўлдим. Мен фақат ўз орзусини рўёбга чиқаришга интилаётган ҳакамман. Ҳаётимдаги энг катта орзуим — жаҳон чемпионатида иштирок этиш эди», — деди Артан.

Омар Абдулқодир Артан жаҳон чемпионатининг финал босқичи учун танланган илк сомалилик ҳакам бўлган эди. Шунингдек, у 2025 йилда Африка футбол конфедерацияси томонидан қитъанинг энг яхши ҳаками деб топилган.

Маълумот учун, Сомали фуқаролари АҚШга киришда муайян чекловларга дуч келадиган давлатлар рўйхатига киритилган. Бу мамлакат фуқаролари учун айрим тоифадаги визаларни бериш тақиқланган бўлиб, дипломатлар ва ташрифи АҚШ миллий манфаатларига мос деб топилган шахслар бундан мустасно ҳисобланади.

Манба: championat.com
Киритилди: 10:22, 10.06.2026.
Ўқилди: 443 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик