Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Жазоир терма жамоаси ҳужумчиси: «Биз Мессини мағлуб этамиз»

Баҳо:
+1 | -

Леверкузеннинг «Байер» клуби ва Жазоир терма жамоаси ҳужумчиси Ибраҳим Маза ўз жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинидан кутаётган умидлари билан ўртоқлашди. 17 июнь куни жазоирликлар «J» гуруҳи 1-тури доирасида Аргентина терма жамоасига қарши майдонга тушади.

"Улар кўп провокация қилишади, лекин биз хотиржамликни сақлашимиз, бор кучимизни ишга солишимиз ва ақл билан ўйнашимиз керак — бундан нима чиқишини кўрамиз. Худо хоҳласа, биз Мессини мағлуб этамиз", — дея ҳужумчининг сўзларидан иқтибос келтиради Goal нашри.

Аргентина билан ўйиндан сўнг Жазоир миллий терма жамоаси Австрия ва Иорданияга қарши баҳс олиб боради. Маълумот учун, Жазоир ўз тарихидаги энг яхши натижани 2014 йилги мундиалда қайд этган. Ўшанда африкаликлар 1/8 финалгача етиб боришган эди.

Киритилди: 15:09, 10.06.2026.
Ўқилди: 681 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик