Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Рафинья: «Мен ҳеч нарсани исботлашим шарт эмас»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ва Бразилия терма жамоаси футболчиси Рафинья Диас Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин журналистлар билан суҳбатлашди.

«Кўк-анорранглилар» вингери ўз ватанига қараганда Европада машҳурроқ, деб ҳисоблаш қабул қилинган. Ўйинчи бу фикрга қўшилишини тан олди.

«Ҳа, тўғрисини айтсам, туйғулар турлича. Лекин мен ҳеч кимга ҳеч нарсани исботлашим шарт эмас — фақат ўзимга, ота-онамга, рафиқам ва ўғлимга», — дея 29 ёшли футболчининг жавобидан иқтибос келтиради The Touchline.

Рафинья Бразилия миллий терма жамоаси сафида жами 39 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 10:16, 11.06.2026.
Ўқилди: 256 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик