Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Кукурелья Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026даги истиқболлари ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Челси» ва Испания терма жамоаси чап қанот ҳимоячиси Марк Кукурелья бўлажак Жаҳон чемпионатидан нималар кутаётгани билан ўртоқлашди.

Амалдаги Европа чемпионлари мундиалда Кабо-Верде, Уругвай ва Саудия Арабистони билан бир гуруҳдан жой олган.

«Бу менинг биринчи Жаҳон чемпионатим, турнир бошланишини интиқлик билан кутяпман ва ундан завқ олмоқчиман. Умид қиламанки, биз ўзимизнинг энг яхши футболимизни кўрсата оламиз — агар шундай бўлса, нима учун ҳал қилувчи босқичларгача етиб бормаслигимиз керак? Мақсад сари қадамма-қадам ҳаракат қилиш лозим. Кўрамиз, бундан нима чиқар экан», — дея 27 ёшли футболчининг сўзларини келтиради «Челси» матбуот хизмати.

Гуруҳ босқичининг илк турида «қизил фурия» Кабо-Верде терма жамоаси билан тўқнаш келади — баҳс 15 июнь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 10:28, 11.06.2026.
Ўқилди: 189 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик