Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Гюсто ЖЧ-2026дан нималар кутяпти?

Баҳо:
+ | -

«Челси» ва Франция терма жамоаси ўнг қанот ҳимоячиси Мало Гюсто Жаҳон чемпионати бошланиши арафасида журналистлар билан суҳбатлашди.

Мундиал АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади. Французлар гуруҳ босқичида Сенегал, Норвегия ва Ироқ терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.

«Франция терма жамоасини Жаҳон чемпионатида ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлганимдан жуда фахрланаман. Умид қиламанки, турнирда майдонга тушаман. Футболдаги фаолиятимни бошлаган илк кунларимданоқ бу ҳақда орзу қилардим», — дея Гюстонинг сўзларини келтиради «Челси» матбуот хизмати.

16 июнь куни «учранглилар» гуруҳ босқичининг биринчи тури доирасида Сенегалга қарши ўйин ўтказишади.

Ўтган Жаҳон чемпионатида французлар финалгача етиб бориб, пенальтилар сериясида Аргентинага имкониятни бой беришган эди.

Киритилди: 10:32, 11.06.2026.
Ўқилди: 183 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик