Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Мората қаерда хато қилганини айтди

Баҳо:
+ | -

«Комо» ҳужумчиси Альваро Мората Мадриднинг «Атлетико» клубидан кетганидан афсусда эканлигини тан олди. Испаниялик футболчи 2024 йилнинг ёзида «матрасчилар» сафини тарк этиб, «Милан»га ўтган эди, бироқ у ерга унчалик мослашиб кета олмади. Орадан атиги ярим йил ўтиб, ҳужумчи «Галатасарай»га ижарага кетди, 2025/26 йилги мавсумни эса ижара асосида «Комо»да ўтказди.

«Атлетико»ни тарк этиш қарори менинг энг катта хатом бўлди. Мен «Атлетико» билан қўлга киритиладиган битта соврин учун ўзимнинг барча совринларимни алмашган бўлардим. Бу клубни жуда яхши кўраман, у ерда ўзимни бахтли ҳис қилгандим», — дея 33 ёшли футболчининг Marca нашрига берган интервьюсидан иқтибос келтиради.

Якунланган мавсумда Альваро Мората «Комо» сафида 30 та ўйинда майдонга тушди, аммо бор-йўғи битта гол урди.

Киритилди: 11:01, 11.06.2026.
Ўқилди: 411 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик