Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

«Манчестер Юнайтед» Андерсондан воз кечди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клуби «Ноттингем Форест» ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсонга бўлган даъвосидан воз кечди. 23 ёшли англиялик футболчи учун курашда «Манчестер Сити» пешқадамлик қилмоқда: «шаҳарликлар» бонуслар билан биргаликда 120 миллион фунт стерлингдан (тахминан 140 миллион евро) кўпроқ маблағ таклиф қилишди.

«Ўрмончилар» худди шу суммани кафолатланган тўловлар кўринишида, яъни бонусларсиз талаб қилишмоқда. Transfer News Live инсайдер Фабрицио Романога таяниб хабар беришича, «Манчестер Юнайтед» хавбек учун баҳсда бошқа қатнашишни истамаяпти, клуб юқоридаги талабларни бажармоқчи эмас.

Бундан ташқари, «қизил иблислар» рақобатчилар сафида ўйнашни афзал кўрадиган футболчиларни сотиб олмоқчи эмаслар. Миш-мишларга кўра, Эллиот Андерсон аллақачон «Манчестер Сити»га ўтишга оғзаки розилик бериб бўлган.

Киритилди: 11:03, 11.06.2026.
Ўқилди: 394 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик