Каталониянинг «Барселона» клуби «Реал Сосьедад» дарвозабони Алекс Ремиро трансфери бўйича келишувни нима сабабдан ҳалигача якунламагани тўғрисида маълумотлар пайдо бўлди.
Diario SPORT нашрининг хабар беришича, «кўк-анорранглилар» аввало таркибдаги амалдаги посбонлар билан боғлиқ муаммони ҳал қилиб олишлари зарур. Хусусан, Марк-Андре тер Штегеннинг маоши юқорилиги туфайли унинг клубдаги келажаги сўроқ остида турибди. Жамоанинг яна бир дарвозабони Войцех Шеснининг шартномасида эса 2 миллион евро эвазига сотиб олиш опцияси мавжуд.
Манбанинг қайд этишича, 31 ёшли Ремиронинг ўзи «Барселона»га ўтишга қарши эмас, бироқ у ҳозирча якуний қарорни қабул қилгани йўқ. Дарвозабон ўз келажагини яхшилаб ўйлаб олиш учун вақт сўраган.
Маълумот учун, якунланган мавсумда Алекс Ремиро барча турнирларда 39 та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 62 та тўп олиб чиқди ва 4 та ўйинда «қуруқ серия» қайд этди.













