Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

«Манчестер Юнайтед» Ла Лига юлдузига қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Бильбаонинг «Атлетик» клуби қанот ҳужумчиси Нико Уильямс фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда ElNacional нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, «қизил иблислар» 23 ёшли вингернинг ҳаракатларини фаол кузатиб боришмоқда. Бироқ инглиз клуби айни дамда футболчининг шартномасида кўрсатилган 100 миллион евролик товон пулини тўлашга тайёр эмас.

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти анчадан бери Нико Уильямс ўйинига қизиқиш билдириб келади, аммо жорий ёзги трансфер ойнасида клуб асосий эътиборни ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришга қаратган. Бу трансфернинг амалга ошиши кўп жиҳатдан манкунианликларнинг ўз футболчиларини сотиш орқали қанча маблағ ишлаб топа олишига боғлиқ бўлади.

Қайд этилишича, испаниялик иқтидор эгаси учун АПЛнинг бошқа грандлари — «Арсенал» ва «Ливерпуль» клублари ҳам жиддий кураш олиб бормоқда.

Маълумот учун, якунланган мавсумда Нико Уильямс барча мусобақаларда 32 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6 та гол ва 7 та голли узатма ёздириб қўйган.

Киритилди: 12:10, 11.06.2026.
Ўқилди: 1822 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8278]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5989]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2788]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2586]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2070]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1936]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1737]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [1731]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1721]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1692]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик