Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

«Челси» Англия учинчи дивизионидан ёш иқтидор эгасини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Уиган» клуби ярим ҳимоячиси Харрисон Беттони фаолиятини Англиянинг топ-клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, 18 ёшли футболчининг трансферига Лондоннинг «Челси» клуби жиддий қизиқиш билдирган. «Аристократлар» амалдаги шартномаси шу йилнинг 30 июнь куни якунига етадиган ёш иқтидор учун кечган курашда рақибларини ортда қолдиришга муваффақ бўлган. «Кўклар» раҳбарияти Беттонини минимал даражадаги компенсация эвазига қўлга киритиш учун барча чораларни кўриб бўлган.

Харрисон Беттони Англиянинг учинчи кучли дивизиони ҳисобланган Биринчи лигада мавсумни 16-ўринда якунлаган «Уиган» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

Универсал футболчи асосан ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида тўп суради, бироқ зарурат туғилганда ҳужумнинг ўнг қанотида ёки марказий форвард сифатида ҳам ҳаракат қила олади. Беттони якунланган 2025/26 йилги мавсумда «Уиган» таркибида барча турнирларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ёздириб қўйган.

Киритилди: 12:32, 11.06.2026.
Ўқилди: 795 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3868]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3797]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3584]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3336]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3256]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3039]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2272]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2109]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2091]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1945]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик