Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

«Интер» клуби Дюмфриснинг ўрнига кимни сотиб олмоқчи экани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби ҳимоячиси Дензел Дюмфрис шу ёзда жамоани тарк этади — нидерландиялик футболчи фаолиятини Мадриднинг «Реал» клубида давом эттиради. Бу ҳақда таниқли журналист Саймон Филлипс хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, Милан клуби раҳбарияти аллақачон Дюмфриснинг ўрнини боса оладиган футболчи қидиришни бошлаб юборган. Италянлар нидерландиялик ҳимоячига ўринбосар сифатида Лондоннинг «Челси» клуби вакили Мало Гюсто номзодини кўриб чиқмоқда. Франциялик ёш ҳимоячи «Интер»нинг трансфер рўйхатидаги асосий номзодлардан бири бўлиб турибди.

Маълумот учун, Мало Гюсто 2023 йилда Франциянинг «Лион» клубидан 30 миллион евро эвазига «Челси»га ўтган эди. Унинг «аристократлар» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Франциялик ҳимоячи якунланган 2025/26 йилги мавсумда лондонликлар сафида барча мусобақаларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Нуфузли Transfermarkt портали Гюстонинг трансфер баҳосини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 13:05, 11.06.2026.
Ўқилди: 1009 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Илгиз Танташевнинг Франция — Парагвай учрашувидаги ҳакамлиги халқаро нашрлар томонидан танқид қилинди [7516]

Фабио Каннаваро ЖЧ-2026дан кейин Италияда нималар билан шуғулланаётганини кўрсатди (фото) [7091]

Расман: Элдор Шомуродов «Башакшеҳир» билан янги шартнома имзолади [4303]

Мбаппе футбол тарихида ҳеч ким эриша олмаган ЖЧ рекордини ўрнатди [3746]

ЖЧ-2026. Марокаш Канадани йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга чиқди [2611]

Левченко Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026да ғалабани қўлдан чиқариши сабабини тушунтирди [2573]

Маҳрез терма жамоадан кетганидан бор-йўғи бир кун ўтиб ўз клубини ҳам тарк этди [2213]

Возинья Месси билан ўйиндан кейин нималар ҳақида суҳбатлашганини айтди [2019]

Винисиус «Реал»даги келажаги борасида бир қарорга келди [1818]

«Барселона» «Челси» ва «Манчестер Сити»нинг таклифига рад жавобини берди [1758]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик