Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

«Манчестер Сити» Эллиот Андерсон учун 140 миллион евро тўлашга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» клуби «Ноттингем Форест» ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон трансфери бўйича жуда йирик миқдорда таклиф юборди. Жами бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда, ушбу келишув қиймати 140 миллион еврога етиши мумкин. Бу ҳақда таниқли инсайдер Давид Орнштейн хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, «шаҳарликлар»нинг «ўрмончилар»га қилган ҳозирча оғзаки таклифи 106 миллион фунт стерлингни (тахминан 123 миллион евро) ташкил этмоқда. Шартномада кўзда тутиладиган турли бонуслар билан эса ушбу сумма 120 миллион фунт стерлингга (140 миллион евро) етиши кўзда тутилган.

Қайд этилишича, айни дамда «Ноттингем Форест» раҳбарияти эҳтимолий бонусларга боғланиб қолишни истамаяпти. Клуб раҳбарлари Британия трансфер рекордини янгилайдиган мазкур маблағнинг барчасини кафолатланган ҳолда (яъни нақд пул шаклида) олдиндан олишни талаб қилмоқда. Томонлар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

Киритилди: 13:15, 11.06.2026.
Ўқилди: 414 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик