Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

«Реал» ўз иқтидорини «Ювентус»га таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Франко Мастантуоно фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатди.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, Мадрид клуби раҳбарияти аргентиналик ёш иқтидор эгаси кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши учун уни шу ёзда қўйиб юборишга тайёр. Испания гранди футболчини ижара асосида ўз сафига қўшиб олиш таклифини Туриннинг «Ювентус» клубига юборган.

Маълумот учун, Франко Мастантуоно 2025 йилда Аргентинанинг «Ривер Плейт» клубидан 45 миллион евро эвазига «Реал» аъзосига айланган эди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Ёш ҳужумчи якунланган 2025/26 йилги мавсумда «қаймоқранглилар» сафида барча мусобақаларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 1 та голли узатма ёздириб қўйган. Нуфузли Transfermarkt портали 18 ёшли футболчининг трансфер қийматини айни дамда 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 13:17, 11.06.2026.
Ўқилди: 634 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик