«Лидс» клубининг уэльслик посбони Карл Дарлоу шу ёзда эркин агент сифатида жамоасини ўзгартириши мумкин. Унинг «товуслар» билан амалдаги меҳнат шартномаси шу йилнинг июнь ойи охирида якунига етади.
The Athletic журналистларининг берган маълумотига кўра, 35 ёшли голкиперни ўз сафига қўшиб олишга «Манчестер Юнайтед» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Қизил иблислар» тажрибали уэльслик футболчини жамоада иккинчи рақамли дарвозабон ролида кўришмоқда. Айни дамда манкунианликларнинг асосий посбони («биринчи рақами») Сенне Ламменс ҳисобланади.
Маълумот учун, Англия Премьер-лигасининг якунланган мавсумида Карл Дарлоу «Лидс» таркибида 22 та учрашувда майдонга тушди. Тажрибали голкипер ушбу баҳсларда ўз дарвозасидан 27 та тўп олиб чиққан бўлса, 5 та ўйинда рақибларига гол уриш имкониятини бермади.













