Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Дешам «Реал» бош мураббийлигига номзодлар рўйхатида бўлганини айтди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам фаолияти давомида Мадриднинг «Реал» клуби устозига айланиши мумкин бўлгани ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда Madrid Extra нашри хабар бермоқда.

«Мен «Реал»нинг шорт-листидан (номзодларнинг қисқа рўйхати) жой олган эдим. Ўғлим бу ҳақда менга ҳазил қилиб гапиргани ёдимда, чунки бу воқеа ва музокаралар икки йил давомида чўзилган эди», — дея Дешамнинг сўзларини келтирмоқда матбуот.

Маълумот учун, Дидье Дешам 2012 йилдан буён Франция миллий терма жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида «учранглилар» 2018 йилги Жаҳон чемпионатида ҳамда 2021 йилги Миллатлар лигасида ғолибликни қўлга киритишган.

Шунингдек, французлар унинг бошқарувида Евро-2016 ва ЖЧ-2022 турнирларининг финалига қадар етиб боришган. Дешам мураббийлик фаолияти давомида терма жамоадан ташқари «Монако», «Ювентус» ва «Марсель» клубларида ҳам муваффақиятли фаолият юритган.

Киритилди: 13:27, 11.06.2026.
Ўқилди: 354 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик