Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

АПЛнинг икки гранди Кефрен Тюрам трансфери учун курашга қўшилди

Баҳо:
+ | -

Туриннинг «Ювентус» клуби ярим ҳимоячиси Кефрен Тюрам шу ёзги трансфер ойнасида жамосини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда таниқли журналист Мирко Ди Натале хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, франциялик иқтидорли футболчига аввалроқ хабар берилганидек, фақатгина Туркиянинг «Галатасарой» клуби қизиқиш билдираётгани йўқ. Эндиликда Англия Премьер-лигаси грандлари — «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпуль» клублари ҳам футболчи учун курашга киришган.

Маълумот учун, Кефрен Тюрам 2024 йилда Франциянинг «Ницца» клубидан 20 миллион евро эвазига «Ювентус» сафига келиб қўшилган эди. Унинг Турин клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

25 ёшли марказий ярим ҳимоячи якунланган 2025/26 йилги мавсумда «бьянконери» таркибида барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол ва 5 та голли узатма ёздириб қўйди. Нуфузли Transfermarkt портали айни дамда Тюрамнинг трансфер қийматини 38 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 16:15, 11.06.2026.
Ўқилди: 473 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик