Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

«Реал» Камавинганинг нархини сезиларли даражада пасайтирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга шу ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда таниқли инсайдер ва журналист Альфредо Педулла хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, Мадрид гранди раҳбарияти франциялик футболчини мазкур трансфер ойнасида сотиб юбориш вариантларини фаол кўриб чиқмоқда. «Қаймоқранглилар» футболчи учун сўралаётган трансфер баҳосини 50 миллион еврогача туширишган. Айтиш лозимки, бундан аввалроқ «Реал» ўз ярим ҳимоячисини 80 миллион евродан кам бўлмаган маблағ эвазига қўйиб юборишга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Эдуардо Камавинга 2021 йилда Франциянинг «Ренн» клубидан 31 миллион евро эвазига Мадридга кўчиб ўтган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Ортда қолган 2025/26 йилги мавсумда 23 ёшли ярим ҳимоячи «Реал» таркибида барча мусобақаларда 43 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 1 та голли узатма ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Томонлар ўртасидаги вазиятни Европанинг бир қатор етакчи клублари диққат билан кузатиб бормоқда.

Киритилди: 16:24, 11.06.2026.
Ўқилди: 1980 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4098]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4063]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3453]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3429]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3173]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2404]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2168]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2142]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2002]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1969]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик