«Реал» яқин орада «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Бернарду Силванинг трансферини расмийлаштиради, дея даъво қилмоқда инсайдер Фабрицио Романо.
Манбанинг хабарига кўра, Мадрид клуби 31 ёшли португалиялик футболчи билан 2028 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган, узайтириш имкониятига эга шартномани келишиб олган.
Бернарду Силва 2017 йилнинг июль ойидан буён «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 2026 йилнинг апрель ойида футболчи шартнома муддати тугагач, июнь ойида жамоани тарк этишини маълум қилган эди.
2025/26 йилги мавсумда Силва «Манчестер Сити» сафида барча турнирларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 22 миллион еврога баҳоламоқда. Хавбекка «Реал»дан ташқари «Барселона» ҳам қизиқиш билдираётган эди.













