Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

Месси ва Пеле ЖЧ тарихида «гол+пас» тизими бўйича етакчилик қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши футболчилар рўйхатида «гол+пас» тизими бўйича биринчи ўринни бўлишиб турибди. Унинг ҳисобида 21 та самарали ҳаракат мавжуд.

Месси 13 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. «Гол+пас» тизимида 21 очкога эга бўлган яна бир футболчи — бразилиялик Пеле бўлиб, у 12 та тўп киритган ва 9 та голли пас узатган.

Мирослав Клозе (Германия) ва Роналдо (Бразилия) ҳисобида 19 тадан самарали ҳаракат мавжуд бўлса, Герд Мюллер (Германия) 18 та очко жамғарган.

2026 йилги жаҳон чемпионати учта мамлакат — Мексика, АҚШ ва Канадада бўлиб ўтади. Турнирда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Плей-офф босқичига гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар, шунингдек, учинчи ўринни эгаллаганлар орасида энг яхши натижа кўрсатган саккизта терма жамоа йўл олади.

Киритилди: 02:22, 12.06.2026.
Ўқилди: 813 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик