Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Эмери Пересга ёқмади, Почеттино билан эса гаплашилмади: «Реал» Моуриньюни танлагунча кимларни кўриб чиққан эди?

Баҳо:
+ | -

The Athletic нашри «Реал» қайси мураббийлар номзодини кўриб чиққани ҳақида маълум қилди.

Бугун мадридликлар Жозе Моуринью бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилишди. Шартнома уч йилга мўлжалланган.

Эҳтимолий вариантлардан бири сифатида Маурисио Почеттино (АҚШ терма жамоаси) номзоди кўриб чиқилган, бироқ у билан ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаган. Шунингдек, Дидье Дешам (Франция терма жамоаси) ва Унаи Эмери («Астон Вилла») номлари ҳам тилга олинган — охирги вариант «Реал» президенти Флорентино Пересга маъқул келмаган.

Бундан ташқари, «Реал» директори Сантьяго Солари орқали Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони билан боғланишга эҳтиёткорона уриниш қилинган. Клубнинг Пересга яқин бўлган манбаси ўша пайтда «мураббийни президентнинг ўзи танлаши керак» деб айтган ва Флорентинонинг танлови «келиб чиқадиган барча оқибатлар билан бирга қўллаб-қувватланишини» ҳамда 79 ёшли президентнинг «жуда аниқ режаси» борлигини таъкидлаган эди. Кейинчалик маълум бўлишича, бу режа Моуриньюни қайтаришдан иборат бўлган.

Киритилди: 02:37, 12.06.2026.
Ўқилди: 700 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик