Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

LATERCERA: «Муваффақият навбати Ўзбекистон миллий терма жамоасига»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамон ЖЧ йўлланмаси учун курашда давом этмоқда. Испаниянинг Latercera.com сайти мухбири ўз мақоласини ана шу мавзуга бағишлаган.

2008 йили мустақил Ўзбекистон футболида ўсиш йили бўлди, деб бемалол айтиш мумкин. Аммо ўзбекистонликлар 2013 йилни ундан ҳам муваффақиятли тарзда якунлашлари мумкин. Терма жамоа Осиё плей-оффининг дастлабки учрашувида сафарда Иордания билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Эсингиз бўлса, ўша 2008 йили "Бунёдкор" катта мақсадларни ўз олдига қўйган ва уни амалга ошириш учун бразилиялик Зикони мураббий этиб тайинлаганди. "Фламенго"нинг собиқ ўйинчиси, ўз вақтида "Оқ Пеле" дея таърифланган Зиконинг келиши билан Ўзбекистонга жаҳон юлдузлари ташрифи анча кўпайиб қолди.

Ўша вақтгача ҳам мамлакатда футбол ҳар доим биринчи ўриндаги спорт тури бўлиб келган. Аввалроқ, 2003 йил ёшлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатида қатнашганди. Умуман олганда, Ўзбекистон ўз минтақасидаги футбол бўйича етакчиликни ҳеч қачон қўлдан берган эмас.

Зиконинг Тошкентга келиши нафақат хорижликлар эътиборини Ўзбекистонга қаратди, балки ўзбек ёшларининг қалбида футболга муҳаббат туйғуларини яна жўш уришига сабаб бўлди.

Зико 2008 йил бир неча ой давомида терма жамоада, миллий чемпионат ва мамлакат кубогида ўйинлар ўтказди. "Бунёдкор" билан Осиё чемпионлар лигасида қатнашди, аммо Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати йўлланмаларини қўлга кирита олмади. Шунга қарамай, бу клубни бутун Осиёда таний бошладилар.

Маҳаллий клублар ва федерация ишида фаоллик кўзга ташлана бошланди. Жаҳоннинг бир қатор машҳур футболчилари Ўзбекистонга ташриф буюрдилар, ёшларга маҳорат дарсларини ўтдилар. "Бунёдкор" "Барселона" билан майдонга тушди...

Это`О келмайдиган бўлгач Грециянинг "АЕК" клубидан жаҳон чемпиони Ривалдо "қалдирғочлар" сафида пайдо бўлди. Мураббийлик рулига эса Луиз Фелипе Сколари ўтирди.

"Бунёдкор"нинг ўша вақтлардаги чилилик яна бир легионери Хосе Луис Вильянуэва шундай таъкидлаганди: "Ўзбекистонда футбол ривожига ҳисса қўшиш учун келдим. Бу қўлимдан келишига ишонаман".

2009 йили Ўзбекистон ёшлари яна бир бор Жаҳон чемпионатида қатнашдилар. Бу йилги турнирда эса улар узоқроққа етиб бордилар.

Энди эса навбат мамлакат миллий терма жамоасига. Бироз қийин йўлдан юришга тўғри келаётган бўлсада, улар ҳамон Бразилия томон ҳаракатланишмоқда.

Манба: www.latercera.com
Киритилди: 10:51, 08.09.2013.
Ўқилди: 9904 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4426]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3637]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3426]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2550]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2242]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2165]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2154]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2096]

Холанднинг отаси «Реал» ҳақидаги гаплари билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди [1848]

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик