Собиқ ҳужумчи Златан Ибрагимович ўз вақтида Америка Қўшма Штатларида ҳам тўп тепишга улгурган эди. У ўзининг шонли фаолиятидаги ўша даврларни шундай хотирлайди.
“Бу ўзгача давр эди. Америкада ҳамма хотиржамликка берилган, у ерда ҳамма нарса мен ўрганганимдан кўра анча тинч. Мен уларнинг футболига мослашишимга тўғри келмади. Йўқ — атрофимдаги футболчилар менга мослашишди. Мен икки йил давомида қўшниларим билан гаплашмадим. Бу ғалати эди. Америкада бундай қилиш одат эмас. Балки бунинг салбий томони ҳам бордир — агар ҳовлингизга кимдир бостириб кирса, сизни ҳеч ким огоҳлантирмайди. Тўғри, Европада бундай ҳодисалар анча тез-тез содир бўлиб туради”, — дея Ибрагимовичнинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.
Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович ўзининг футболчилик фаолиятини 2023 йилда якунлаган эди.













